Тест синовлари: Самарқандда 6 кунда 27 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди
- 07.08.2023 11:37
- 108
- Таълим
Айни кунда 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давом этмоқда.
Бу йилги тест синовларига Самарқанд вилоятида жами 7 та бино танланган бўлиб, 91 475 нафар абитуриент имтиҳонда қатнашиш учун ҳужжат топширган.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлими маълумотига кўра, 7 август кунига қадар тест синовларига 40 755 нафар абитуриент қатнашган бўлса, 3165 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
Шунингдек, бинога киришда 3 нафар, тест жараёнида 24 нафар, жами 27 нафар абитуриент имтиҳон қоидаларига риоя этмагани учун синовлардан четлатилган.
Эслатиб ўтамиз: Самарқандда тест синовлари 13 августгача (шу куни ҳам) давом этади.
Теглар:
тест синовлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хатайликлар Самарқандни зиёрат қилди
- 12 дақиқа аввал
- Самарқанд
Имкониятлар майдони: инклюзив спорт орқали тенглик сари қадам
- 31 дақиқа аввал
- Спорт
Парранда наслчилиги йўлга қўйилади
- 19/03, 19:51
- Қишлоқ хўжалиги
Янгиланган зиёратгоҳда ҳайит намози ўқилади
- 19/03, 11:51
- Самарқанд