Тиббиёт ходими жавобгарлиги, эмлаш тартиб-қоидалари ва реестри масалалари бўйича вилоят семинарлар ўтказилмоқда
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Самарқанд вилоят бошқармаси иммунопрофилактика бўлими мутахассислари томонидан вилоятдаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари, туғруқхона эмлаш пунктларида “emlash.ssv.uz” электрон эмлаш реестри жорий этилиши муносабати билан маъсул ходимлар иштирокида семинар-йиғилишлар ўтказилмоқда.
Унда тиббиёт ходимларига бошқарув тизимида олинган ва ишлатилган вакциналарни ҳамда эмланган аҳоли ва болалар тўғрисидаги маълумотни электрон дастурга ўз вақтида киритиш жараёни ўргатилиб, тиббиёт ходимларининг жавобгарлик маъсулияти тушунтирилмоқда.
Шунингдек, тиббий ҳисоб ҳужжатларини рақамлаштириш натижасида келажакда бир қатор эмлашга доир ҳужжатларни ҳам электрон шаклда жорий этилиши тўғрисида тушунча берилмоқда. Шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида эпидемиологик кўрсатма бўйича қизамиқ касаллигига қарши оммавий эмлаш ишлари ўтказилиши, тайёргарлик тадбирларини олиб бориш, эмланадиган контенгентни тўғри режалаштириш муҳокама қилинмоқда.
Ушбу белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти даволаш-профилактика муассасаларида VLMIS –“Электрон вакциналар логистикасини бошқариш тизими” ва EIR – “Электрон эмлаш ахборот тизимларини амалиётга тадбиқ этиш, тест тажрибавий синовдан ўтказиш босқичма босқич амалга оширилмоқда, дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вилоят бошқармаси хабарида.