Тиббиёт ходимларидан ярим пулини бош врач талаб қилса, нима қилиш керак?
Аввал хабар берганимиздек, бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида ўтказилган бирифингда аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:
“Карантин вақтида аксарият шифохоналарда 15 миллион сўм иш ҳақи оладиган тиббиёт ходимларидан ярим пулини бош врач ўз манфаати йўлида талаб қилиб келмоқда, акс ҳолда ишдан четлатиш билан таҳдид қиляпти. Мана шундай коррупциявий ҳолат юз беган вақтда кимга мурожаат қилиш мумкин?”
- Бунга асло йўл қўймаслик керак. Мана шундай коррупциявий ҳолат юз беган вақтда сиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.