Тил билган ёшларга 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди
Бу ҳақда вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Дилфуза Азизова иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланганидек, вилоятда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2025-йил давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”да 1,2 миллион нафар ёш иштирок этди. Танловлар якунида Самарқанд вилояти ёшлари 51 та медални қўлга киритиб, республикада 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, “ДХХ кубоги” футбол мусобақаларида 88 мингдан ортиқ ёш қатнашди.
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида турли ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилиб, уларга 620 мингдан зиёд ёшлар жалб этилди.
Вилоятда хорижий тилларни ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда 340 та ўқув марказида 32 мингдан ортиқ ёшлар хорижий тилларни ўрганмоқда. 2025-йилдан буён халқаро имтиҳонларда юқори натижага эришган самарқандлик ёшларнинг имтиҳон харажатларини қоплаш учун 3 миллиард 90 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
“Ибрат фарзандлари” мобил иловаси орқали 229 мингдан зиёд ёшлар онлайн тарзда тил ўрганмоқда.
Анжуман давомида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Заҳро ИБРАГИМОВА.