«Тилла бола» неча пул?
#Биласизми?
Нидерландияда ресторанлардан бирида "Тилла бола" деб номланган бургер тақдимоти бўлиб ўтди. Номи тўлиқ нархига мувофиқ – 5 минг евро.
Булочкани иккига бўлиб орасига мол гўшти, балиқ икраси, Камчатка балиғи гўшти, думба қайла ва бошқа масаллиқлар солинган.
Булочканинг ўзи тилла билан қопланган. Бургер шахсий буюртмага биноан тайёрланади. Бунинг учун икки ҳафта олдин буюртма бериб, олдиндан 550 евро тўлаш лозим.
Хулқ-атвор атмосферадаги қўрғошин миқдорини аниқлайди
Европанинг 37 мамлакатида ўтказилган тадқиқотлар кўрсатдики, ҳавода қўрғошин миқдори юқори ҳудудларда вояга етган болалар тажанг, катталарга нисбатан жамиятга қарши хулқ-атворга эга қайсар бўлишар экан.
Қўрғошиннинг таъсири оқибатида вужудга келган бу салбий хулқ бир умр сақланиб қоларкан.
Почтачиларга бронжилет нега керак?
Ижтимоий тармоқларда Россия почтаси ўз ходимлари учун бел ва кўкрак қафасини ҳимоялайдиган қўшимча пластиналар билан 198 та бронжилет сотиб олаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Бунинг учун 3,5 миллион рубль ажратилган. Бронжилет биринчи навбатда катта миқдорда пенсия пулларини етказиб берувчи почта машиналари ҳайдовчилари ва кассирларга берилади. Москва ва Петербург инкассаторларини бронжилет билан таъминлаш бошланди. Квартираларга пенсия ва газета-журналлар тарқатувчи почтачилар эса нам ўтказмайдиган газмолдан тайёрланган сумкача билан таъминланади. Велосипедли, самокатли алоқачилар учун ҳозирча бу зарур эмас экан.
Т.Шомуродов тайёрлади.