Times дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рейтингини эълон қилди
Американинг Times журнали дунёдаги энг нуфузли 100 кишининг 2020 йилги рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда 23 сентябрь куни РИА Новости хабар берди.
Нуфузли шахслар тоифаларга бўлинди – “Титанлар”, “Инноваторлар”, “Санъат арбоблари”, “Етакчилар” ва “Кумирлар”.
Жорий йилда россияликлар ҳеч бир тоифадан жой олмади. Олдинги йилларда Россия президенти Владимир Путин бир неча бор энг нуфузли шахслар рўйхатидан жой эгаллаган эди.
Жорий йилда “Етакчилар” тоифаси рейтингидан АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар Миллий институти директори Энтони Фаучи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг бўлажак сайловлардаги рақиби Жо Байден, Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзинпин, Германия канцлери Ангела Меркель ва бошқалар жой олди.
Times журнали Google Бош директори Сундар Пиччаи, Хитойнинг етакчи эпидемиологи Чжун Наньшань, дунёдаги энг бадавлат инсон Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт, АҚШ Федерал захираси раҳбари Жером Пауэлл, “Формула–1” пойгаларининг олти карра чемпиони Люис Хэмилтон ва бошқаларни “Титанлар” деб атади.
“Новаторлар” тоифасига НАСА астронавтлари Жессика Мейр ва Кристина Кук, Ухань институтининг етакчи вирусологларидан бири Ши Чжэнли ва бошқалар лойиқ топилди.
“Санъат арбоблари” тоифасида қўшиқчи Селена Гомкз, актёр Фиби Уоллер-Бриж, жанубий кореялик режиссёр Пон Чжкн ва виолончелист Йо Йо Ма ўрин эгаллади.
“Кумирлар” тоифасида “Black Lives Matter” ҳаракати асосчиси Анжелла Дэвис, теннисчи Наоми Осака ва бошқалар жой олди.