Титаникка энг қиммат чипта

Титаникдаги энг қиммат - биринчи класс чиптаси 2560 доллар (бугунги 68 000 доллар) бўлган. Ушбу пул эвазига йўловчига иккита ётоқ, иккита кийиниш хонаси ва қўшимча яшаш хона, шунингдек, шахсий сайр қилиш майдони бўлган кабина тақдим этилган.

 «Титаник»нинг чўкиши қарийб 14 йил олдин нашр этилган романда башорат қилинган

1898 йилда америкалик ёзувчи Морган Робертсон «Беҳудалик» романини нашр этди. Унда апрель оқшомида айсберг билан тўқнашганда ўнг томони шикастлангани сабабли чўкиб кетган «Титан» кемасининг сўнгги саёҳати ҳикоя қилинади. Қутқарувчи қайиқларнинг етишмаганлиги кўплаб қурбонларга олиб келади. Роман ўн тўрт йил ўтгач, 1912 йилда, 15 апрелга ўтар кечаси, айсберг билан тўқнашув натижасида «Титаник» лайнери чўкиб кетгач, машҳур бўлди.

Деярли барча аёллар омон қолишган

Кема йўловчиларининг атиги 32 фоизи қутқарилган бўлса-да, биринчи классда саёҳат қилган аёлларнинг 97 фоизи тирик қолган.

 «Титаник» ҳалокатини "башорат қилган" публицист

1886 йилда британиялик журналист ва жамоат арбоби Уилям Томас Стеад қутқарув қайиқлари камлиги туфайли чўкаётган кемада одамларнинг ҳалок бўлгани ҳақида қисқача ҳикоя ёзган. 26 йил ўтгач, унинг ўзи ҳам «Титаник»да ҳалок бўлган.

 Ҳалокатли айсберг

Биринчи айсбергни фожиа содир бўлган куни эрталаб крейсернинг бош бошқарувчиси суратга олган. Айсберг катталиги ва «қорни»даги шубҳали қизил бўёқ билан крейсер экипажининг эътиборини тортган. Бир ҳафта ўтиб, ҳалокат жойига чақирилган экспертлар бу айнан ўша айсберг эканлигига эътироз билдиришган. Чунки яқин орада яна бир шубҳали айсберг сузиб юрарди.

 "Қора тўда"

Ушбу ном «Титаник»да ишлаётган ўтёқар (кочегар)ларга берилган эди. "Қора тўда"лар - 176 киши ҳар куни олов қутисига қўлда 600 тоннага яқин кўмир ва ҳар 24 соатда океанга 100 тоннага яқин кул ташлар эди.

 Ягона японияликнинг қайғули ҳикояси

Масабуми Хосоно «Титаник» бортида бўлган ягона япониялик эди. У Япония Транспорт вазирлигида давлат хизматчиси бўлиб ишлаган. Россия ва Лондондаги миссияси туфайли «Титаник»нинг иккинчи класс йўловчиси бўлди.

Хосоно деярли ҳеч қандай қутқарув қайиқлари қолмаганлигини англагач, охирги қайиқлардан бирида яна икки киши учун жой борлигини кўради. Японияга қайтиб келгач, унга «қўрқоқ» деган тамға қўйилади ва у ишидан айрилади. Мактаб дарсликларида уни инсофсиз ва ахлоқсиз одам сифатида тавсифлашади. Чунки қочиб қутулиб, самурайларнинг руҳига хиёнат қилди ва фидойиликдан воз кечди, у кема билан бирга чўкиши керак эди, деб ишонишган. Хосоно умрининг қолган қисмини шармандаликда ўтказади ва унинг доғли обрўси кўп йиллар оиласини таъқиб қилади.

 ***

Титаникни қуришда 1500 га яқин ишчи, жумладан, 12-13 ёшли болалар иштирок этган. Қурилишда саккиз нафар ишчи ҳалок бўлган, 246 киши жароҳат олган. Машаққатли уч йил давомида 200 миллион доллар сарфланган. Кема тайёр бўлгач, ХИХ-ХХ асрлардаги энг йирик кемасозлик компанияси вакили ишонч билан деди: "Бу кемани ҳатто Худо ҳам чўктира олмайди".

 

2030 йилга бориб, бутунлай йўқ бўлади

Halomonas titanicae турдаги "пўлатхўр бактериялар" лақабли микробларнинг металга бўлган «иштиёқи» туфайли Атлантика океани тубида - 3,8 минг метр чуқурликда ётган «Титаник» вайроналари 7 йилда йўқ бўлади.

Гулнора Холдорова тайёрлади.