Токиода икки кун давом этган жазирама иссиқ оқибатида 14 киши вафот этди
- 14.08.2020 18:02
- 77
- COVID-19

Токиода кузатилган жазирама иссиқ оқибатида, икки кун ичида 14 киши вафот этди. Бу ҳақда Teller report нашри хабар берди.
Токио тиббий экспертиза институти берган маълумотга кўра, барча ўлим ҳолатлари 11-12 август кунлари қайд этилган. Вафот этганларнинг 14 тадан 13 таси уйда вафот этган, яъни тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсир этмаган. Бундан ташқари, саккиз нафарининг уйида кондиционерлари ёниқ бўлган. Вафот этганларнинг ёши 50-90 ёш бўлганлиги айтилмоқда.
Япония пойтахтида кузатилган жазирама иссиқ оқибатида икки ҳафта ичида жами 26 киши вафот этди. Мазкур муддат ичида ўртача ҳаво ҳарорати 35 даражагача кўтарилган.
Теглар:
Токио
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар
- 26 дақиқа аввал
- Долзарб
Никоҳдан ўтишда тиббий кўрик бекор қилинмади
- 2 соат аввал
- Саломатлик
Дабдабали тўй катталарга керакми, ёшларга?
- Кеча, 17:38
- Жамият
Телефон – энага, интернет – тарбиячи(ми?)
- Кеча, 17:34
- Жамият