Токиодаги бекатларнинг бирида электр поезди рельсдан чиқиб кетди
- 12.06.2020 19:45
- 110
- Хориж
Keisei Electirc Railway компаниясига тегишли бўлган электр поезди Токионинг Аото бекатида рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда 12 июнь куни Киодо агентлиги хабар берди.
12 июнь куни эрталаб Аото бекатининг Осиагэ йўлагига келиб тўхтаётган поезд рельсдан чиқиб кетди. Фавқулодда вазият поезд бекатга келиб тўхташидан олдинроқ содир бўлган. Воқеа вақтида поезд ичида 100 нафар йўловчи бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, фалокат оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Полиция ходимлари ва Транспорт вазирлиги ходимлари воқеа сабабларини ўрганмоқдалар.
Теглар:
Токио
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 55 дақиқа аввал
- Долзарб