Токиода сўнгги кеча-кундузда 293 нафар коронавирус юқтирганлик ҳолати қайд этилди

Ушбу кўрсаткич Япония пойтахти учун рекорд натижа ҳисобланади. Бу ҳақда 17 июль куни NHK телеканали хабар берди.

16 июль куни 286 нафар янги касалланиш ҳолатлари аниқланган эди. Токиода кейинги икки кундан бери янгиланаётган рекорддан олдин сўнгги марта 10 июль куни рекорд – 243 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган эди.

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони ошиши муносабати билан шаҳар маъмурияти хавф даражасини максимал тўртинчи даражага кўтарди. Бироқ фавқулодда ҳолат эълон қилинмаган.
17 июль ҳолатига Японияда жами 24 732 нафар коронавирус юқтирганлар қайд этилган, 998 нафар бемор вафот этган ва 19 473 нафар бемор соғайган.