Толибон БМТда чиқиш қилмоқчи

Улар шу тариқа Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан фойдаланиб, дунё раҳбарларига мурожаат этмоқчи.

Толибон Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан дунё раҳбарларига мурожаат қилишга рухсат сўради ва Афғонистоннинг БМТдаги элчиси сифатида Доҳадан вакил тайинлади. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Афғонистон ташқи ишлар вазири Амир Хон Моттакининг Бош котиб Антонио Гутерришга ёзган мактубига таяниб Reuters хабар берди.

Толибон мактубида айтилишича, собиқ ҳукуматнинг БМТдаги вакили Ғулом Исакзаянинг миссияси якунланган ва у энди мамлакат вакили бўла олмайди.

Бош котиб вакили Фархан Хак тушунтирганидек, ҳозирги вазият "қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин".

У шунингдек, хат мандат комиссиясига топширилганини билдирди. Аммо комиссия 27 сентябрь, душанбагача йиғилиши эҳтимолдан ҳоли. Айнан шу куни Бош ассамблеянинг сессияси тугайди.

Бу ҳафта БМТ Бош ассамблеясида жаҳон давлатлари раҳбарларининг чиқишлари бўлади. Айни пайтда баъзи маърузачилар БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида, баъзилари ташкилотга видео-хабар юборишмоқда.