«Толибон» ҳаракати Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига таҳдид соляптими?

«ТАСС» хабар беришича, Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг иккинчи Осиё департаменти директори Замир Қобулов «Толибон» ҳаракати Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтмаганини айтди.

З.Қобуловнинг маълум қилишича, «Толибон» Тожикистон ёки Ўзбекистон чегараларини кесиб ўтгани ёки ҳатто бунга уриниб кўргани ҳақида далил йўқ. Бироқ ҳаракат аъзоларининг таъқиби сабабли камида 1600 афғон аскари Тожикистонга қочиб ўтган.

Дипломат афғон кучлари Панж дарёсидан ўтиб, Тожикистон ҳудудидан «Толибон» ҳаракатига қарши отишма содир этгани, ўз навбатида,  «Толибон» ҳаракати ўз раҳбариятидан Тожикистон чегарасида ўт очмаслик тўғрисида буйруқ олганини айтган.

«Кейинчалик, чегаранинг бошқа қисмида бу афғон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудига қайтди ва уларнинг баъзилари "Толибон" отрядларига ҳужум қилди», деган Қобулов ва Марказий Осиёдаги иттифоқчилар «Толибон»ни «ички тортишувлар билан машғул» эканига гувоҳ бўлаётганини айтган.

«Толибонлар шунчаки ҳукумат кучларидан ҳудудларни назорат қилишни олади ва улар сўнгги етти йил давомида бизга айтиб келганидек, қўшни давлатларга қизиқмайди», дея хулоса қилган Путиннинг Афғонистондаги махсус вакили.