Толибон Кобул аэропортидаги чекловларни бекор қилди

Кобулдаги аэропорт ички ва халқаро рейсларни қабул қилишга тўлиқ тайёр. Бу ҳақда Толибон вакили маълум қилди.

“Кобул халқаро аэропортидаги муаммолар ҳал қилингани ва аэропорт ички ва халқаро рейсларга тўлиқ тайёрлиги сабабли Афғонистон Ислом Амирлиги (Толибон сиёсий тизимининг ўз номлаши - таҳр.) ҳамкорликка тайёрлигини тасдиқлайди ва барча авиакомпаниялар ҳамда илгари Кобулга учган мамлакатлардан парвозларни тиклашига умид қилади, - деб ёзади Афғонистон муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Каҳар Балхи Twitterда.

Покистоннинг Кобулдаги элчиси Мансур Аҳмад Хоннинг айтишича, PIA Покистон ҳаво йўллари ва бошқа бир қатор халқаро авиакомпаниялар Кобул халқаро аэропортига мунтазам рейсларни бир-икки ҳафта ичида қайта тиклаши мумкин.