Толибон Қурбон ҳайити байрами даврида ўт очишни тўхтатганини маълум қилди
- 30.07.2020 08:30
- 73
- Хориж
“Толибон” террорчилик ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) Қурбон ҳайити байрами муносабати билан уч кунга ўт очишни тўхтатганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
“Ҳамюртларимиз ушбу муқаддас байрамни тинч ва яхши кайфиятда ўтказишлари учун барча “Ислом амирлиги” жангчиларига Қурбон ҳайити байрами вақтида уч кечаю уч кундуз душман томонга нисбатан ҳеч қандай тадбирлар ўтказмаслиги тўғрисида буйруқ берилди”, дейилган “Толибон” ахборотида.
Бироқ Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан ҳужум уюштирилса, жангарилар жавоб қайтаришлари мумкинлиги алоҳида таъкидланган.
Теглар:
Толибонлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа