Толибон собиқ амалдорларнинг пул ва олтин қуймаларини банкка топширди
- 16.09.2021 14:35
- 136
- Хориж
Афғонистон Марказий банки Толибон томонидан топширилган мамлакатнинг собиқ амалдорларига тегишли бўлган 12,3 миллион долларни қабул қилди.
Толибон вакиллари ўзини мамлакат президенти, деб эълон қилган Амрулла Солиҳнинг уйи, шунингдек, собиқ юқори мартабали амалдорлар турар жойларини тинтув қилишди. Топилган барча маблағ республика Марказий банкига ўтказилди.
"Умумий сумма ўн икки миллион уч юз олтмиш саккиз минг икки юз қирқ олти (12 368 246) АҚШ долларини ташкил этди", дейилади Марказий банк баёнотида.
Солиҳ Афғонистон президенти Ашраф Ғани БААга қочган пайтда ўзини мамлакат президенти, деб эълон қилган эди. Ўтган ҳафта Толибон бутун мамлакатни назорат қилишини ва ҳукумат таркибини эълон қилди.
Теглар:
Толибонлар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа