Тошдан Регистон ясаган аскар (фото)

Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилаётган оддий аскар Қобилжон Мамадалиев юзга яқин ландшафтли безаклар яратган.

1994 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган Қобилжон 2016 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома бўйича хизматга қолган.

Қўли гул аскар ҳозирга қадар “Мен ғолибман”, “Буюк сиймолар” номли ҳамда кўплаб бошқа ландшафтли безакларни ясаб, ҳарбий қисм кўркига кўрк қўшмоқда. Қобилжоннинг тош парчаларидан яратган Регистон майдонининг макети ҳам кўрган кўзни қувонтиради.

Қобилжон Мамадалиев ҳозирда Амир Темур сиймоси ва “Темур тузуклари” китоби рамзини замонавий ёндашув асосида яратмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.