​​Тойлоқ туманида содир бўлган ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди

Вилоят ИИБ хабарига кўра, 23 июнь куни соат 00:30ларда Тойлоқ тумани «Чароғбон» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 7 км.да Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Х. бошқарувида бўлган д/р 30 021 НAA «Некcия-2» русумли автомашина йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.П.нинг бошқарувида бўлган д/р 30 O 201 ХA «Малибу» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Натижада, «Некcия-2» русумли автомашинада бўлган М.Х., йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 й.т. фуқаро Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этганлар.

«Некcия-2» русумли автомашинанинг қолган йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 1992 й.т. А.И. ва 1994 й.т. Н.М. ҳамда «Малибу» русумли автомашина ҳайдовчиси А.П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 2005 й.т. А.М. ва 2004 й.т. А.Р.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.