Трамп Ливанда юз берган портлашни даҳшатли ҳужум деб атади
- 05.08.2020 16:30
- 308
- Хориж
АҚШ президенти Дональд Трамп Ливанда юз берган портлашни “ҳужум” деб атади. Бироқ портлашнинг асосий сабаби террорчилик ҳужуми эмас, Байрут бандаргоҳидаги портловчи моддаларни тасодифий портлаши деб тахмин қилинмоқда.
“Бу уюштирилган даҳшатли ҳужумга ўхшаяпти”, - деди Трамп матбуот анжуманида.
- Байрутдаги катта портлаш оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар оғир жароҳатланди. Биз қурбонлар ҳаққига дуо қилмоқдамиз. АҚШ Ливанга ёрдам беришга тайёр, - қўшимча қилди Трамп.
АҚШ етакчисининг сўзларига кўра, у Американинг бир қатор етакчи генераллари билан учрашган ва улар ҳам Ливандаги портлашни террорчилик ҳужуми деб ҳисоблашаётганини маълум қилишган.
Сўнгги маълумотга кўра, айни вақтгача портлаш оқибатида 4000 нафар одам жароҳатлангани ва 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда.