Туман ва шаҳарлар ҳокимларидан иборат делегация Германияда тажриба оширмоқда
Ўзбекистоннинг бир қатор туман ва шаҳар ҳокимларидан иборат делегация Германиянинг Бавария федерал ерида хизмат сафари билан бўлиб турибди.
Ушбу дастур Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ханнс Зайдель жамғармаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мақсад – Германияда давлат фуқаролик хизмати, жумладан, маҳаллий бошқарув тизими билан танишиш, инвестицияларни жалб қилиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва қурилиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш.
Сафарнинг илк кунида делегация аъзолари Ханнс Зайдел жамғармаси бош котиби жаноб Оливер Ёрг, Мюнхен тумани ҳокими жаноб Кристофер Гобел ва Юқори Бавария Савдо-саноат палатаси Халқаро, саноат ва инновация масалалар бўлимининг Марказий Осиё бўйича масъул ходими доктор Ютта Албрехт билан учрашдилар.
Малака ва тажриба алмашишга қаратилган сафар 7 июль кунига қадар давом этади, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.