Туркияда яна йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди

Туркиянинг Мугла шаҳрида юк машинаси билан содир бўлган ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди, деб ёзади бугун Star газетаси.

Шанба куни ҳам Туркия жануби-шарқидаги Мардин вилоятида юк машинаси билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 19 киши қурбон бўлганди. Уларнинг 6 нафари оғир, дея хабар берган эди Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа Twitterдаги саҳифасида.

Шунингдек, кеча Россиянинг Ульяновск вилоятида 20 киши бўлган “Mercedes” микроавтобуси ва иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲда 16 киши ҳалок бўлганди.