“Туризм ва спорт вазири кубоги” мусобақаси илк бор Самарқандда ўтказилди
Туризм ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда туризм ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида республиканинг 8 та олий таълим муассасаси талабалари ўртасида илк бор “Туризм ва спорт вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Унда талабалар спортнинг бадминтон, футбол, шахмат, армрестлинг ва квест турлари бўйича беллашди.
Хусусан, армрестлинг бўйича 70 килограмм вазн тоифасида эркаклар ўртасида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети талабаси Зоҳидбек Нормуродов биринчи, БухДУ талабаси Асилбек Тошпўлатов иккинчи, СамИСИ талабаси Жалолиддин Жўрақулов учинчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, 80 килограм вазн тоифасида БухДУ талабаси Далер Бурхонов биринчи, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети талабаси Дониёр Маърупов, Қарши давлат университетити талабаси Равшанбек Фазлиддинов учинчи ўринни қўлга киритди.
+80 кг вазнда чирчиқлик талаба Ифтихор Акобиров биринчи ўринни қўлга киритди.
Мини-футбол бўйича ўтказилган мусобақада хоразмлик талабалар биринчи, фарғоналиклар иккинчи ва қашқадарёлик талабалар учинчи бўлди.
Бадминтон баҳсларида эса “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети талабаси Бахтиёр Исломов (аёллар ўртасида Моҳина Ёқубова)1-, БухДУ талабаси Мустафо Каримов 2-, СамИСИ талабаси Даврон Қулматов 3-(аёллар ўртасида Илтижо Жўрабоева иккинчи, фарғоналик Муштарий Аҳмедова учинчи) ўринга эга чиқди.
Булардан ташқари, талабалар шахмат ва спортнинг квест тури бўйича ҳам муросасиз беллашув бўлди.
Мусобақа якунида ғолибларга Туризм ва спорт вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда туризм ва спорт бошқармасининг қимматбаҳо совғалари, диплом ва медаллари топширилди.
Фазлиддин Рўзибоев.