Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Туркия ва БМТ Россияни "дон келишуви"га қайтаришга уринмоқда

Россия расмий равишда «дон келишуви»дан чиққанини эълон қилганидан кейин Туркия ва БМТ “дон келишуви”ни зудлик билан сақлаб қолишга киришди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш келишувни қайта тиклашга ҳаракат қилиш учун Араб Лигаси саммитини қолдиришга қарор қилди.

Анқаранинг айтишича, Украинада бир нечта кема, жумладан, Эфиопияга дон олиб кетаётган кемалар тўсиб қўйилган бўлса-да, ҳеч бўлмаганда Истанбул яқинида кутиб турган бошқа юк ташувчилар одатдагидек текширилади.

Россия аннексия қилинган Қрим Севастополидаги ҳарбий-денгиз базасига шанба куни учувчисиз учув аппарати ҳужумига жавобан БМТ ва Туркия воситачилигидаги келишувни тўхтатганини эълон қилди.

Кремлга кўра, уни Британия мутахассислари кўмагида Украина ташкил этган бўлиб, бунда “ғалла йўли” деб аталувчи йўлдан фойдаланилган.

Июль ойидаги келишув Киевга 9 миллион тоннадан ортиқ дон ва ёғли ўсимликларни, Москвага эса озиқ-овқат ва ўғит экспорт қилиш имконини берди. Бу эса Украина портлари тўсиб қўйилгач март ойи нархларининг энг юқори чўққисидан 15 фоизга пасайишга ёрдам берган эди.

БМТ, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар глобал озиқ-овқат инқирозидан хавотирда Россияни қароридан қайтишга чақирди. НАТО эса Путинни озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланмасликка чақирмоқда.