Туркияда АҚШ ва Россия делегациялари музокаралар ўтказилаётгани айтилмоқда
- 14.11.2022 22:40
- 81
- Хориж
АҚШ ва Россия делегациялари Украинада уруш бошланганидан бери Анқарада илк музокараларини ўтказмоқда. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри хабар бермоқда. Шу билан бирга Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни на тасдиқлагани ва на инкор қилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, учрашув ҳақида аввал эълон қилинмаган.
Россиялик журналистларнинг ёзишича, музокараларда Россия Федерацияси томонидан Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин, АҚШдан эса, Алексей Венедиктовнинг сўзларига кўра, Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс иштирок этмоқда.
Илгари хабар берганимиздек, 9 ноябрь куни Politico журналистлари вазиятдан хабардор икки манба маълумотларига таяниб, Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар бўйича ўз позициясини юмшатганини хабар қилган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа