Уч нафар шахс ижарага олинган автомашиналарни сотиб юборган
Андижонда 2019 йилнинг сентябрь ойида, 36 ёшли Б.Т., 33 ёшли О.Н. ва 32 ёшли А.Х.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, 37 ёшли Ж.И.ни алдаб, унинг ишончига кириб, унга тегишли «Lasetti» ва «Nexia» русумли автомашиналарини ойма-ой тўлаш шарти билан ижарага олишган ва Ж.И.нинг рухсатисиз автомашиналарни бошқа шахсларга сотиб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.