Умиджон Ўзбекистон кубоги ғолиби
Навоий шаҳрида таэквандо WTF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд шаҳридаги 50-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Умиджон Нарзиев муносиб иштирок этиб, 57 килограмм вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллади.
- Таэквандо спорт тури билан 5 йилдан буён шуғулланаман, - дейди У.Нарзиев. - Вилоятда ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этиб келаман. Эришган муваффақиятларимда устозим Рамиль Исматовнинг заҳматли меҳнати бор. Уларнинг, ота-онамнинг, яқинларимнинг менга бўлган ишончи ютуқларим калитидир.
Муниса Шамсиева.