Умри қисқа учинчи рейх
Болтиқбўйи ва Украинада очиқчасига кўзга ташланаётган неонацизм учун Учинчи рейх қисмати сабоқ бўлмаётганга ўхшайди. Салкам тўқсон йил муқаддамги воқеалардан улар хулоса чиқариб олишлари, инсониятга қарши ҳар қандай ҳаракатлар оқибати аянчли тугашини англашлари лозим.
Хўш, дунёни бошига унутилмас кулфат келтирган Учинчи рейх қандай пайдо бўлганди?
1933 йил баҳорда охири тақиқ билан тугаган барча немис партияларига қарши кураш авж олганди. Фақат нацистлар партияси 1935 йил ноябрда референдумда ҳукмрон партия сифатида фаолияти мустаҳкамлаб қолди. Ташкил топган давлат эса Учинчи рейх деб аталди.
Националистлар доҳийси ролига даъвогарлардан бири Адольф Гитлер эди. Кейинчалик у давлат бошига келди. Учинчи рейхнинг ғайриинсоний сиёсати ва фаолияти Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубият билан якун топди. Учинчи рейх атиги 12 йил фаолият кўрсатди.
***
Картошка қон босимини туширадими?
Америкалик тадқиқотчилар мақола эълон қилишди. Унда айтилишича, ҳар куни пиширилган картошка ейиш қон босимини туширар экан. Таъкидланишича, картошкада мавжуд калий суткалик меъёрда 10 фоизини таъминлайди. Калий организмда қон босимини кўтарилишига қаршилик кўрсатади.
«Қон босими бор беморларга картошка босимни назорат қилишга ёрдам беради, албатта, - дейди бошқа тадқиқотчилар. – Лекин қон босимига мойиллиги бор одамлар дастурхонида картошка билан бирга калий элементига бой бошқа маҳсулотлар – лавлаги, кўкат, узум, туршак, салат барги, кабачки ва бошқалар бўлиши лозим».
Т.Шомуродов тайёрлади.