Ургут ва Булунғурда ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департамент ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. танишига қарашли “Р.” фермер хўжалигининг 15 сотих ер майдонини фуқаро К.га ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.М. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга “М.” фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 25 сотихини 35 миллион сўм эвазига танишлари орқали олиб беришга ваъда қилиб, олдиндан 10 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.