Ургут ва Нуробод туманлари ҳокимликларида янги ўринбосар штати жорий этилади
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Унга кўра, мазкур туманларда ҳокимнинг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш ҳамда вилоят ҳудудларини инновацион ривожланишини жадаллаштириш, инновациялар ва технологияларни кенг татбиқ қилиш, илм-фан ва инновация соҳаларини ривожлантириш орқали ижтимоий-иқтисодий ўсишига эришиш мақсадида қабул қилинган вилоят ҳокимининг 2022 йил 18 июлдаги қарорида мутасадди раҳбарларга икки ҳафта муддатда инновацион ривожланиш масалалари бўйича ҳокимларнинг ўринбосарлари лавозимлари киритилган Ургут ва Нуробод туманларини инновацион ҳудудларга айлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси топширилган.