Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда «Damas» ва «Tiko» тўқнашиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Ушбу воқеа 16 апрель куни содир бўлди.

Республика ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, воқеа соат 12:40 атрофида Сариқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4R-47 автомобиль йўлининг 68 километрида содир бўлган.

Автоҳалокат оқибатида машиналарда бўлган 3 киши ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан бу каби ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган муҳокама ўтказилган. Унда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари, туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирик этиб, йўлларда кўнгилсиз ҳолатларни камайтириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилган. Шунингдек, ушбу машиналар бозор ҳудудига олиб келиниб, фуқароларга кўрсатилган.