Ургутда икки ойда 22 миллиард сўм банк қарздорлиги ундирилган
Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими хабарига кўра, бюро бўлими иш юритувида тижорат банклари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ 1 392 та 114 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд. Шундан 120 тадан ортиғи тамомланиб, 22 миллиард сўмлик қарздорлик ундирилган.
Ижро ҳужжатлари юзасидан жами 342 та 98 миллиард сўмлик мол-мулк хатланиб, 132 та 98 миллиард сўмлик мол-мулк онлайн аукцион савдоларига чиқарилган. Қарздорлардан тижорат банклари фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 415 нафар шахснинг 7,6 миллиард сўмлик қарздорлигини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, ундирув иш ҳақига қаратилган.
Жумладан, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор "S.T.S" МЧЖ ҳисобидан ундирувчи АТБ "Қишлоқ қурилиш банк"нинг Самарқанд минтақавий филиали фойдасига 13 миллиард сўм кредит қарздорлиги ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича 6 миллиард 347 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилиб, қолган қарздорлик юзасидан гаров мулки бўлган кўчмас мулклари савдога чиқарилмоқда.
Соҳиб ЭРНАЗАРОВ,
Бюронинг Ургут туман бўлими бошлиғи.