Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ургутда мактаб директори дарахтларни кесиш оқибатида табиатга 77 млн. сўм зарар келтирди

Ҳолат туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан аниқланган.

Вилоят экология бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, давлат инспекторлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида туманнинг Бунёдкор маҳалласи ҳудудида жойлашган 52-умумтаълим мактаби директори У.И томонидан мактаб ҳудудидаги соғлом кўкариб турган қарийб 23 туп туя арчаси дарахтларини кесиб ташланганлиги маълум бўлган.
Шу боис қонунбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ 17 миллион сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарари учун 60 520 000 сўм қўлланилган.