Ургутда тунги клуб олдида жанжал: тўпланган ҳужжатлар тергов органларига топширилди
- 24.11.2022 12:08
- 232
- Жиноят ва жазо
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда бир гуруҳ фуқаролар иштирокида муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ушбу хунук ҳолат Ургут туманида содир бўлган. 2022 йил 24 сентябрь куни туманнинг "Баҳрин" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб борган. Тезда жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳодиса бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қарор қабул қилиш учун тергов органларига топширилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд