Ургутда яна ер сотаётган икки шахс қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро И.А. “Мирза-Пай” ирригация тизими бошқармасига қарашли 0,9 гектар ер майдонини ижарага олиб, ушбу ер майдонини фуқаро Х.У.га фирибгарлик йўли билан 60 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Шундан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Ургут тумани бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда “U-A.” МТП раҳбари А.Х. “Ф.” оилавий корхонаси раҳбари Ш.га МТП ҳудудидан 3,6 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 40 миллион сўм талаб қилиб, шундан 30,4 миллион сўмни МТП комбайнчиси Х. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.