Ургутдаги кўп қаватли уйларга газ берилдими?

9 октябрь куни Zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида “Мурожаатдан кейин ҳам Ургутдаги кўп қаватли уйларга табиий газ берилмаяпти” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Унда Ургут тумани марказидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг табиий газ ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари ёритилган эди.

Бугун кунлар анча совиб қолди. Аҳоли хонадонларини иситишга эҳтиёж туғилмоқда. Шундай пайтда кўп қаватли уйларда яшаётган ургутликларнинг ҳоли қандай кечмоқда, уларга ваъда қилинган газ берилдими? Ёки хонадонларини яна ўз имкониятлари даражасида иситишга мажбур бўлишяптими? Бошқа муаммолари-чи, ечим топдими?

Афсуски, орадан 21 кун ўтган бўлса-да, бу саволларга на туман мутасаддилари, на газ ва сув идоралари раҳбарлари жавоб берди.

Яна Ургут томон йўл оламиз, шекилли...