Ургутдаги хонадон ертўласидан 5 килога яқин гиёҳвандлик моддаси топилди
- 18.06.2019 14:07
- 575
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд вилоятида “Қорадори-2019” кенг қамровли тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Ургут туманида яшовчи 32 ёшли Б.А.нинг уйи ертўласидан 4 кг. 635,69 гр. “опий” гиёҳвандлик моддаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
гиёҳванд модда
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 1 соат аввал
- Таълим