Ургутдаги яроқсиз электр симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни сайтимизда “Ўқувчилар ҳаётига хавф солиб турган симёғоч алмаштириладими?” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақолага “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятидан жавоб олдик.

Унда жумладан, шундай дейилади:

“Ургут тумани “Деҳқонобод” электр тармоқлари корхонаси ҳудудида, “Ипак йўли” (Қизилбош) маҳалласида жойлашган, 112-мактаб ёнидан ўтган 10 кВли “Терсак” тармоғининг 156 ва 157-анкер таянчлари 1968 йилда қурилган. Ҳозирги пайтга келиб, таянчлар яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Мақолада таъкидланган масала “Самарқанд ҲЭТК” АЖ ҳамда Ургут туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари томонидан ўрганилиб, ҳудуддаги яроқсиз ҳолга келиб қолган 5 та таянч симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.