Ўқувчилар ҳаётига хавф солиб турган симёғоч алмаштириладими?

Ургут тумани Ипак Йўли (Қизилбош) маҳалласида жойлашган 112-мактаб ҳожатхонаси ёнгинасидан, аҳоли томорқасидан ўтган юқори кучланишдаги (380 вольтли) электр симёғоч ёниб, яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Бунинг оқибатида симлар ерга яқин, бир одам қўл узатса етгудек ҳолатда осилиб турибди. Агар шамол ёки бошқа омиллар таъсирида симёғоч ағдарилса, электр симларининг мактаб ҳожатхонаси устига қулаши, мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф солиши эҳтимоли юқори.

Маҳалла оқсоқоллари ва мактаб маъмуриятининг туман электр таъминоти корхонасига симёғочни алмаштириш борасида билдирган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилмоқда.