“UzAuto Motors” модернизация ишларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда
- 25.09.2021 09:38
- 296
- Иқтисодиёт
Жорий йилнинг июль ойи ўрталаридан август ойининг охиригача заводда модернизация ишлари олиб борилди.
Шунингдек, яримўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли Chevrolet Lacetti ҳамда Chevrolet Spark автомобилларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган эди.
Кеча “UzAuto Motors” компанияси барча оммабоп автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни тиклади.
“UzAuto Motors”нинг Aсака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800 дан ортиқ автомобилга етди.
Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради, дейилади компания ахборотида.
Теглар:
UzAuto Motors
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!