Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"УЗБАТ" қўшма корхонаси “Яшил энергия”дан қандай фойдаланади?

2015 йилда Францияда иқлим ўзгаришига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 195 та давлати томонидан ноёб ҳужжат – “Париж келишуви” маъқулланди. Иштирокчи давлатлар бутун сайёрамиз келажаги учун аҳамиятли мазкур ҳужжатни имзолаб, қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергиядан фойдаланган ҳолда атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш мажбуриятини олдилар.

Aлбатта, қуёш, шамол ва сув энергиясидан аввал ҳам фойдаланилган, бироқ айнан мана шу ҳужжат сўнгги бир неча йил ичида дунёдаги “яшил” энергетика "бум"ига асос солган.

Ўзбекистон ҳам 2030 йилгача “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қабул қилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда энергия тежамкор технологияларга, муқобил авлод манбаларини ривожлантиришга фаол сармоя киритаётган йирик хусусий компаниялар ва тармоқлар ҳам фаровон келажак сари интилишда улкан рол ўйнашга даъват этилган.

Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистонда етакчилардан бири "УЗБАТ" қўшма корхонасидир. Умумий келажак учун масъулиятни ўз зиммасига олган компаниянинг ушбу йўналишдаги глобал стратегиясига амал қилган ҳолда, компания 2030 йилгача тўлиқ углерод нейтраллигига эришишни режалаштирмоқда.

Шу мақсадда компания ўз ишлаб чиқариш қувватларидаги ускуналарнинг энергия самарадорлигини оширишга сармоя киритиб, қайта тикланувчи энергия манбалари улушини кўпайтириб, атроф-муҳитга фойдали таъсир кўрсатувчи лойиҳаларни амалга оширмоқда.

"Бугунги кунда компания корхоналарида қозонхоналар учун ёқилғи сарфини 18 фоизгача тежаш имконини берувчи замонавий қозонхоналар ўрнатилди. Энергия ресурсларини ҳисобга олиш асосида улардан фойдаланишни оптималлаштириш чоралари кўрилмоқда.

- Электр энергиясини тежаш мақсадида автоматик ёритиш тизимлари жорий этилди. Бунда чироқлар фақат одамлар борлигида ёнади, - дейди "УЗБАТ" Самарқанд филиали директори Павел Верешчак.

Пудратчи ташкилотлар ходимлари ва вакилларининг экологик маданиятига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Уларнинг саноатнинг зарарли таъсири ва углерод изларини камайтириш зарурлигини яхшироқ тушунишлари учун тренинглар, мураббийлик машғулотлари, доимий ахборот бериш ишлари олиб борилмоқда.

Ўтган йили "УЗБАТ" Тошкентдаги ўзининг объектлари ва бош қароргоҳида қуёш энергияси генераторларини ўрнатиш бўйича илк лойиҳаларни амалга оширди. 2020-2021 йилларда Самарқанддаги фабрикада қуввати соатига 30 киловат бўлган қуёш батареялари пайдо бўлди. Бундан ташқари, қуёш сув иситкичи модернизация қилинди. Мазкур станциялар жорий йилнинг июль ойидан ишламоқда, улар фаолияти давомида 23 минг кВт/соат экологик тоза энергия ишлаб чиқарган.

Шу билан бирга, Ургут ферментация заводи ва корхона штаб-квартирасида маиший эҳтиёжлар учун қуёш сув иситкичлари ўз самарадорлигини кўрсатиб, харид қилинган электр энергияси сарфини камайтирган.

Глобал тенденцияда олдинга интилаётган “УЗБAТ” бугунги кунда қатор янги лойиҳаларни амалга оширишга таянган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларини “яшил” энергия билан таъминлашда давом этмоқда. Хусусан, компания мутахассислари энергияни тежашга қаратилган яна бир қанча ташаббусларни амалга ошириш ниятида.

Масалан, Самарқанд шаҳридаги фабрикага сув иситгич ва қуввати 100 кВт/соат бўлган қуёш электр стансияси ўрнатилади. Шунингдек, 2025 йилга келиб бу ерда жами 3,5 мегаваттдан ортиқ қувват ишлаб чиқарадиган яна тўртта янги станция пайдо бўлади.

Қуёш энергияси Ургутдаги ферментация заводининг ишлаб чиқариш майдонларини ҳам ёритади. Жорий йилнинг ўзида бу ерда 20 кВт/соат қувватга эга қуёш батареяларини ўрнатиш режалаштирилган. Келгуси тўрт йил ичида эса корхона ҳудудида қуввати 100 кВт/соатгача бўлган яна тўртта қуёш батареясини ўрнатиш режалаштирилган.

Ушбу тадбирларнинг барчасига 500 минг фунт стерлингдан кўпроқ маблағ сарфланади. Тахминларга кўра, компаниянинг ишлаб чиқариш қувватларида фойдаланиладиган барча энергиянинг 30 фоизидан ортиғи қуёш батареялари орқали ишлаб чиқарилади. Барча лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилгач, атмосферага чиқарилаётган карбонат ангидрид чиқиндилари 2017 йилга нисбатан 50 фоизга камаяди.

Реклама ҳуқуқи асосида.