“Uzbekistan airways” Нур-султон шаҳрига доимий қатновларни тикламоқда
- 04.12.2020 12:00
- 35
- Самарқанд
"Uzbekistan Airways" компанияси Нур-Султон шаҳрига доимий қатновларни тикламоқда. Қолаверса, Олмаота шаҳрига қўшимча рейсни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Авиакомпания хабарига кўра, жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Олмаотага қўшимча рейс қўйилади, парвоз сешанба кунлари қуйидаги вақтларда амалга оширилади:
• “Тошкент – Олмаота”: учиш соат 15:20 да, қўниш соат 17:50 да
• “Олмаота – Тошкент”: учиш соат 18:50 да, қўниш соат 19:30 да.
Нур-Султонга рейслар 10, 15, 22 ва 29 декабрь кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:
• “Тошкент – Нур-Султон”: учиш соат 13:00 да, қўниш соат 16:00 да;
• “Нур-Султон – Тошкент”: учиш соат 17:00 да, қўниш соат 18:00 да.
Мазкур рейслар учун чипталарни авиакомпания сайтида, “Uzbekistan airways sales” офисларида ёки савдо агентлари офисларида харид қилиш мумкин.