«Uzbekistan Airways» Санкт-Петербургдан Ўзбекистон шаҳарларига репатриация қатновларини амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ватанга қайтиб келишида қулай шароитлар яратиш мақсадида «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси  Санкт-Петербургдан Самарқанд, Фарғона, Термиз ва Урганч шаҳарларига қуйидаги жадвал бўйича репатриация қатновларини амалга оширишни режалаштирмоқда  (парвоз соатлари маҳаллий вақт билан кўрсатилган):

5 октябрь

HY 3640 Санкт-Петербург – Самарқанд 12:40/19:30

6 октябрь

HY 3636 Санкт-Петербург – Фарғона 01:40/08:45

6 октябрь 

HY 3712 Санкт-Петербург – Термиз 15:20/22:30

7 октябрь 

HY 3638 Санкт-Петербург – Урганч  04:55/11:15

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, авиакомпания 2020 йил Қозон шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатнови учун эркин сотув очилганини маълум қилади.

Ушбу қатновлардан фақат COVID-19 ПЗР тестининг (тест қатнов санасидан узоғи билан 72 соат олдин амалга оширилиши керак) манфий натижаси ҳақидаги маълумотномага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари фойдаланиши мумкин. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.