"Uzbekistan Airways" Янги йил байрамига махсус чегирмалар эълон қилди
"Uzbekistan Airways" АЖ Янги йил байрами муносабати билан жорий йилнинг 31 декабридан 2022 йил 4 январига қадар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди.
Чегирмалар Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги барча қатновларга амал қилади ва қуйидаги тоифадаги йўловчилар учун тақдим этилади:
– Якка тартибдаги йўловчилар 30 фоиз;
– Туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей, ОТМ талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимлари талабалари ва тингловчилари ва бошқа идоралар учун 40 фоиз;
➖ Оила учун 50 фоиз (2 ва ундан ортиқ, яъни эр-хотин ва уларнинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари, ота ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари ёки она ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари);
➖ Нафақахўрлар учун 50 фоиз;
➖ Ногиронлиги бор шахсларга 50 фоиз;
➖ 1941-1945 йиллар уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга 50 фоиз;
➖ Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронтида кўрсатган фидокорлиги учун орден ва медаллар билан тақдирланганлар учун 50 фоиз;
➖ Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини олдини олишда иштирок этган иштирокчилар учун 50 фоиз.
Эслатма: 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чегирмалардан 1 тасини қўллашга рухсат берилади. Бир нечта чегирмаларни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. Юқорида кўрсатилган чегирмалар чақалоқлар ва 2 ёшга тўлмаган болалар учун амал қилмайди. Авиачипта харид қилаётганда тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари бўлиши керак.