"Uzbekistan Airways"нинг маҳаллий ва халқаро йўналишдаги қатор рейслари кечиктирилди
"Uzbekistan Airways"нинг 22 ноябрдаги маҳаллий ва халқаро йўналишдаги қатор рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилди.
Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, HY-9616 "Москва—Урганч" қатнови Навоий аэропортига йўналтирилди. Ушбу йўналишдаги қатнов белгиланган манзилга етиб борган. HY-9615 "Урганч—Москва" қатнови ўз йўналиши бўйича жўнаб кетган.
HY-081 "Тошкент—Фарғона", HY-339 "Фарғона—Дубай", HY-340 "Дубай—Фарғона", HY-072/HY-071 "Фарғона—Самарқанд—Фарғона", HY-082 "Фарғона—Тошкент" қатновлари, шунингдек, HY-053 "Тошкент—Урганч", HY-279/HY-280 "Урганч—Истанбул—Урганч" ва HY-054 "Урганч—Тошкент", HY-074/HY-073 "Бухоро—Наманган—Бухоро", HY-9626/HY-9625 "Москва—Нукус—Москва" ва HY-9606 "Москва—Самарқанд" рейслари кечикиб амалга оширилади.
Бундан ташқари, HY-745/HY-746 "Тошкент—Тбилиси—Тошкент" қатновлари ҳам кечиктирилган.
Авиакомпания матбуот хизмати йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб, келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва кутиб олувчилардан узр сўраган.