Венесуэла пойтахти оркестрчиларга “тўлиб тошди”

Венесуэла дунёдаги энг йирик — 12 минглик оркестрни ташкил этиб, рекорд Гиннес рекордини янгиламоқчи.

Асосан болалар ва ўсмирлар Каракасда йиғилиб, бир вақтнинг ўзида классик асарлар ижро этишди. Уларнинг барчаси “Тизим” номли универсал мусиқа таълими дастури асосида ташкил этилган мактаблар ўқувчилари.

«Оммавий мусиқа таълими натижаларини кўриш жуда ҳайратланарди. 46 йил давомида у бутун мамлакатни қамраб олди. Бутун мамлакат том маънода оркестрлар билан «тўлиб-тошган». Бугун биз миллиондан ортиқ болалар ва ўсмирларни бирлаштирган тизимнинг кичик бир бўлагини кўрмоқдамиз, дейди» дирижёр Андрес Давид.

“Гиннес” вакиллари концертни диққат билан кузатишди ва 10 кун ичида венесуэлаликлар икки йил аввал Санкт-Петербургда ўрнатилган рекордни янгилашга муваффақ бўлган-бўлмагани маълум бўлади: у ерда 8 мингдан ортиқ мусиқачилардан иборат оркестр йиғилган эди.