Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули бошланди

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида вилоят ҳокимининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабули бошланди.
Унда вилоятнинг тўртта сектори раҳбари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, шунингдек, Самарқанд шаҳри ва унга туташ туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этмоқда.
Сайёр қабулга келган ҳар бир фуқаронинг мурожаати диққат билан тингланиб, масалаларга ечим топиш чоралари кўрилмоқда. Аҳамиятлиси, шаҳар аҳолиси учун ўтказилаётган қабулга олис қишлоқлардан ҳам фуқаролар келиб, мурожаат қилмоқда.
Маълумотларга кўра қабул бошлангунча 200 нафардан зиёд мурожаатчилар рўйхатдан ўтган.