Вилоят судлари раислари Паст Дарғом туманида сайёр қабул ўтказди. 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди
Президентимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш чораларидан келиб чиқиб, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳолатларининг олдини олиш бўйича бевосита жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилояти судлари раислари бугун Паст Дарғом тумани Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ўтказиб, аҳоли муаммоларининг ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, амалий ёрдам кўрсатилди.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролардан 51 та мурожаат келиб тушди. Шулардан, жиноят ишлари бўйича билдирилган 11 та мурожаатнинг 10 таси ижобий ҳал қилинди, 1 кишининг аризаси қабул қилиниб, ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Фуқаролик ишлари бўйича 13 мурожаатчига, маъмурий ишлар бўйича 7 нафар фуқарога, иқтисодий ишлар бўйича 2 нафар мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шунингдек, маъмурий ишлар бўйича билдирилган 18 та мурожаатга қабулнинг ўзида ечим топилди.
Аҳамиятлиси судлар томонидан ташкил этилган сайёр судларда 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди (ЖКнинг 73-моддасига асосан). Маъмурий ишлар юзасидан 18 нафар шахсларга нисбатан ишлар (МЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига асосан) тугатилди ҳамда санкция доирасида кўрсатилган жазодан ҳам огоҳлантирилган ҳолда (МЖтКнинг 21-моддаси қўлланиб) тугатилди.