Вилоятда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига тўланмаётган қўшимча рағбат бўйича муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда хусусан, “Zarnews” ва “Daryo” интернет нашрларида Самарқандда коронавирусга қарши курашган тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақига қўшимча рағбат тўланмаган ҳудудлар ҳақидаги хабар тарқалди.

Мазкур хабарда келтирилган маълумотлар жорий йилнинг май ойида Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони талабларига риоя этилиши юзасидан олиб борилган мониторинг натижасида аниқланган ҳолатлар асосида чиқарилган.

Бу борада Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига киритилган тақдимномага кўра коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга 5 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача рағбатлантириш ҳамда ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорда қўшимча махсус тўловлар тўлиқ амалга оширилиб, бугунги кун ҳолатига қарздорлик қолмаган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

ахборот хизмати.