Вилоятдаги барча метан газ шохобчаларининг ишлаш вақти ва кунлари эълон қилинди

Хабарингиз бор, совуқ кунларда табиий газ босими пасайгач, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларига етказиб бериш учун барча ҳудудлардаги метан газ шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тўхтатилган эди.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти вилоят филиали маълумотига кўра, бугунги кунда газ қувурларида босимнинг меъёрга келиши натижасида АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Уларнинг фаолият юритиш вақти ҳудудлар шароитидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тарзда амалга оширилади. Метан газ шохобчалари фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгариб боради.

Қуйида иш фаолияти тикланган барча туманлардаги АГТКШларнинг рўйхати берилмоқда.