Вилоятларда коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун телемаслаҳатлашув тизими ташкил этилган

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатдаги эпедимиологик вазият ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 694 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 104 беморнинг 28 нафарида пневмония белгилари кузатиляпти, 8 нафарининг аҳволи оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида даволанаётган 108 бемордан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Беморларнинг барчаси тегишли тиббий муолажаларни оляпти. Вилоятларда даволанаётган беморлар учун Тошкент шаҳри билан тўғридан тўғри телемулоқот, телемаслаҳатлашув тизими ташкил этилган. Барча ҳудудлардаги беморлар назоратга олинган.