Халқаро мақом санъати анжумани: Самарқандликлар оммавий саҳналарда ўз чиқишларини намойиш этди
- Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори энг кекса санъат йўналишларидан бири бўлган мақомни ривожлантиришга катта туртки берди, - дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов. - Қарорга мувофиқ вилоятларда мақом марказлари ташкил этилиши мақом ижрочилиги бўйича янги истеъдодларнинг кашф этилишига замин яратди. Вилоятимизда ҳам Мақом маркази фаолияти йўлга қўйилди ва унда мумтоз қўшиқлар усталари, моҳир созандалар ижод қилмоқда. Вилоят ҳокимлиги томонидан марказга замонавий автобус совІа қилинди. Бу мақом ижодкорларининг чекка туман ва қишлоқларга чиқиб, ўз санъатларини номойиш этиш имкониятини яратади. Шаҳрисабздаги чиқишларимизда Самарқанд мақомчилик мактаби асосчиларидан бири Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов басталаган куйлардан кенг фойдаландик.
Анжуман доирасида вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари томонидан тайёрланган кулолчилик, каштачилик, ёІоч ўймакорлиги, зардўзлик маҳсулотлари, дунёга машҳур Самарқанд нонлари ва ширинликлари, сархил мевалар кўргазмаси ҳам намойиш этилмоқда. Моҳир ошпазларимиз меҳмонларга ош улашмоқда.
- Буюк жаҳонгир Амир Темур ва у дунёга келган Шаҳрисабз ҳақида кўп эшитганман, - дейди Белгиянинг “Lamekan” ансамбли созандаси Рубин Тененбом. - Соҳибқирон салтанат барпо этган Самарқандни зиёрат қилиш энг катта орзуларимдан бири. Шунинг учун самарқандлик санъаткорларнинг дастур намойишларини қизиқиш билан томоша қилдим. Қадим шаҳарнинг оламга машҳур нони, ширинликлари таъми оғзимда қолди. Насиб этса, келаси йили жамоамиз билан Самарқандда ўтадиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида қатнашамиз.
Анжуман давомида вилоятимиз мақомчилари Қашқадарё вилоятининг бошқа шаҳар ва қишлоқларида ижодий учрашувлар ўтказди.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.